Кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди
Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади.
Иш ўринлари сони 1 мингга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилади. Айни йўналишда Андижоннинг ўзига 20 миллион доллар берилади.
Мутасаддиларга бир ойда кўп иш ўрни яратадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА