Конвертопланни илк бор аёл киши бошқарди
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
Моза бинт Марван “AW609” тилтротор, яъни конвертоплан ҳаво кемасида парвоз қилган биринчи аёл бўлди, деб хабар бермоқда “WAM” агентлиги.
Аёллар авиацияси ассоциацияси раиси Шайха Моза бинт Марван Ал Мактум шу тариқа фуқаролик авиацияси аёл учувчилари учун янги босқични бошлаб берди. У ҳаво кемасини Филадельфияда жойлашган аэрокосмик вертолёт қароргоҳига ташрифи чоғида бошқарди. Шайха Моза ўз тассуротини қуйидагича изҳор қилди:
- Мен инқилобий самолётни синовдан ўтказган биринчи аёл учувчи бўлганимдан хурсандман. Бу нафақат ўзим учун шахсий муҳим воқеа, балки менга берилган имконият ҳам. Дунёда биринчи шундай фуқаролик сертификатига эга бўлишим мени авиация келажаги ҳақида ҳаяжон билан фикрлашга ундайди.
Ушбу самолёт йўловчи ташиш ва жамоат хизмати учун янги, қизиқарли имкониятлар очади. Қурилманинг вертикал парвоз қилиши ва қўниши, вертолёт каби ҳавода муаллақ тура олиши йўловчиларга қўшимча қулайлик яратади. Мазкур учувчи машина VIP хизмати (ўта муҳим шахслар учун), шошилинч тиббий ёрдам, қидирув-қутқарув ва ҳукумат миссияси каби турли вазифаларни ҳам бажаради. Соатига 500 километр тезликда, 1400 километр баландликда парвоз қила олади.
Муҳаррама Пирматова тайёрлади, ЎзА