Конституциявий суд тўғрисидаги конституциявий қонун имзоланди
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги конституциявий қонунни изолади.
Қонунга кўра, Конституциявий суд қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон ва қарорлари, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон қонунларига мувофиқлигини аниқлайди. Олий суд ташаббуси билан келган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқади.
Конституциявий суд ўз ваколатлари доирасида Конституция ва қонунларни шарҳлайди. Бошқа муҳим жиҳатлар конституциявий суд судьяси ўн йил муддатга сайланади, ва ҳар бир судья якка тартибда сайланади.
Конституциявий суд таркиби раис ва унинг ўринбосари билан тўққиз нафар судьядан иборат. Конституциявий суд қарорлари ва хулосалари расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Айрим нормалар (29-модда, 58-модда иккинчи қисми ва 59-модда) 2028 йил 1 январдан амалга киритилади.
Н.Абдураимова, ЎзА