Конституциявий суд қарор қабул қилди
2026 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 12 июнь куни Конституциявий суд мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Унда “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Суд мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги вакиллари, Конституциявий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди масалани ҳар томонлама кўриб чиқиб, тегишли қонун ҳужжатлари ва ишга доир барча материалларни таҳлил қилиб, муҳокама қилинаётган масала юзасидан томонлар, мутахассислар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб, берилган ёзма таклифларни кўриб чиқди.
Конституциявий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари фикрларини тинглади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилди.
Конституциявий суднинг қарори “Халқ сўзи” газетаси, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Н.Абдураимова,
ЎзА