Конкурчиларимиз Россияда медалли бўлди
Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилаётган халқаро турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медални қўлга киритди.
«Евроосиё ёшлар ўйинлари», «Евроосиё ўйинлари» ва «Махима Мастерс» мусобақаларини қамраб олган халқаро турнирнинг дастлабки кунида совринли ўринларни терма жамоамиз аъзоларидан Хуршидбек Алимжонов, Бобуржон Валижонов ва Бекзод Рўзмуҳамедов турли йўналишлардаги баҳсларда қўлга киритди.

Т.Рўзиев,
ЎзА