Кўмир ўғрилари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.
Жумладан, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “N.A.” масъулияти чекланган жамиятга ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмир ўлчовдан ўтказилганида, мазкур жамият масъул шахслари умумий баҳоси 1 миллиард сўмлик жами 2 минг 514 тонна кўмирни талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири