Кўмир маҳсулоти узлуксиз етказиб берилади
“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали томонидан истеъмолчиларга кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Филиал томонидан жорий мавсумда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига жами 263,8 минг тонна (шундан 73 минг тонна импорт) кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, аҳоли хонадонларига 190 минг тонна (шундан 73 минг тонна импорт кўмир) ва бюджет ташкилотларига 73,8 минг тонна кўмир етказиб берилади.
[gallery-3257]
Бугунги кунда қадар вилоят ижтимоий соҳа муассасалари учун 49 минг тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди ёки ижтимоий соҳа режаси 66.3 фоизга бажарилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА