Кўҳитангда жайронлар сайр қилмоқда (+видео)
Шеробод туманидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасининг “Вандоб” бўлими фотоқопқонида жайрон кўриниш берди.
Бу ҳақда ЎзАга хабар берган Сурхондарё вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси маълумотига кўра, жорий йил ташкил этилганига 40 йил тўлаётган қўриқхонада табиат жонкуярлари биринчи марта ноёб жониворни кузатган. Бу ҳолат Кўҳитанг тоғ тизмасининг шарқий ёнбағирида жойлашган қўриқхонада кейинги йилларда шаклланган қулай табиий муҳит самараси экани ва ўн бош жайрон қўшни Туркманистон ҳудудидан қўриқхонага табиий кўчиб ўтгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган жайронлар муҳофазага муҳтож ҳайвон турларидан бири саналади. Мутахассисларнинг фикрича, қумли саҳро, ярим чўл ва тоғолди адирларида яшайди. Сувсизликка жуда чидамли жонивор. Турли чўл ўсимликлари билан озиқланиб, ўзига керакли намликни истеъмол қилган ўсимликлардан олади.
Айни пайтда “Сурхон” давлат қўриқхонасида учрайдиган 200 га яқин ҳайвоннинг қарийб 30 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Zeirm7sV2Eg" title="Ko‘xitangda jayronlar sayr qilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири