Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда
#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj давом этади. Навбатдаги иштирокчи журналист Абдували Бўриев.
#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj давом этади. Навбатдаги иштирокчи журналист Абдували Бўриев.
Дунёни ларзага солиб, ўзининг бўй-бастини кўрсатаётган коронавирус пандемияси миллати ва ирқидан қатъий назар барчани ҳамжиҳатликда чоралар кўришга ундамоқда. Ушбу касалликни енгишнинг бирдан-бир қулай усули уйда ўтириш эканлиги тўғрисида кўп ва хўп гапирилмоқда.
Албатта, бировга фойданг тегмаса, халақит ҳам берма дейишади. Аммо бугун ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар кишини бироз бўлса-да кишини мулоҳазага чорлайди. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича мамлакатимизда ўн беш минг нафарга яқин юртдошимиз карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳаракат қилмоқда. Тўғри, уларга нисбатан тегишли тартибда жазо чоралари кўрилади.
Бугун тез-тез такрорланмоқда: зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг! Дарҳақиқат шундай. Уйда ўтириб ҳам фойдали иш билан машғул бўлиш мумкин. Кимдир масофада туриб ўзига бириктирилган ишни қилмоқда, кимдир оиласи даврасида, фарзандларига вақт ажратмоқда. Уларнинг дарсини тайёрлашига кўмаклашиб, бир оз бўлсада болалигига қайтмоқда. Яна кимдир китоб ўқимоқда.
Аломмалар таъкидлашади: Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда. Дарҳақиқат шундай. Китоб мутолаа қилган киши ҳар бир замонда улуғланган, юқори мартабаларга эришган. Эл орасида ҳурмат, эътиборга сазовор бўлган. Чиройли ва маънили сўзлаган. Айтишадику, кишини кийимига қараб кутиб олишади, сўзига қараб кузатиб қўйишади. Шундай экан юртдошим, китоб ўқийлик, бир пас бўлса-да китобга ошно тутунайлик. Вақтимизни беҳуда ўтказмайлик.
Юртимизда барча тегишли соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда офат билан курашаётган бир паллада тавсия этилаётган ҳар бир ҳолатга амал қилиш барчамизнинг фуқаролик бурчимизга айланмоғи даркор. Зеро, ўз манфаатимизни ўйлаб ўзгалар соғлиғини хавф-хатарга қўймайлик.