Кинолойиҳалар муҳокама қилинди
Ёшлар ижод саройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан “Диққат, мотор: кадрда ёшлар! “ дея номланган ёш киноижодкорларнинг ҳаваскор ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги «Ёшлар форуми – 2020» учрашувида берилган топшириқ ва вазифалар юзасидан агентлик томонидан ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш ҳамда жаҳон киномайдонида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш мақсадида ўтказилди.

Ўзбек миллий кинематографиясидаги бугунги ўзгаришлар, ютуқлар, энг асосийси, агентлик томонидан ёш киноижодкорларга берилаётган имтиёзлар, грант дастурлари муҳокама этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, эндиликда фаол ёшлар иштирокида «Йўл харитаси» тузилади ва ёш киноижодкорлар учун янада кўп имкониятлар берилади.
Шунингдек, янги 2021 йил учун кинолойиҳалар тақдим қилинди. Жумладан, “Дебют – 2020” республика ёш киноижодкорлар фестивалида ғолиб бўлган, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар намойиши ўтказилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА