Киев Путиннинг шартларига жавоб берди
Россия президенти Владимир Путиннинг шартларини бажаришнинг имкони йўқ, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги Украина бош вазири Денис Шмигалнинг сўзларига таяниб.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Путин қўйган шартларни бажариш Украина жамоатчилигининг танловига зиддир. «Мустақил, суверен Украина учун ва давлатнинг бош вазири сифатида мен учун ҳам буни бажариш имконсиз», деди у.
Россия етакчиси Владимир Путин Москва билан Киев ўртасидаги муносабатни яхшилаш учун тўртта шартни илгари сурган. Улар орасида — Украинанинг Қрим аҳолиси истагини тан олиши, Киевнинг НАТОга қўшилиш фикридан қайтиши, Донбасс масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилиш ва Украинанинг қуролсизланиши, деб ёзмоқда "Рамблер".