Кичик цехдан замонавий фабрикагача
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган, асосан МДФ эшиклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Xovandamir holding” масъулияти чекланган жамияти 2015 йилда кичик цех сифатида фаолиятини бошлаган эди. Ўтган даврда ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, меҳнат жамоасига малакали мутахассисларни жалб қилиш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва сифатини ошириш орқали корхона йирик фабрикага айланди.
[gallery-27142]
Мижозлар танлови учун 200 турдан ортиқ эшик моделларининг кенг ассортименти мавжуд корхонада юздан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. “Муҳташам” бренди остидаги маҳсулотлар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб етказиб берилмоқда.
Бундан ташқари бугунги кунда корхонада 10 га яқин моделда МДФ плинтус, чексиз ранглар ва кенг турдаги моделларга эга девор фасадлари ҳамда темир эшиклар ишлаб чиқариляпти. Айни пайтда корхона жамоаси томонидан тайёр маҳсулотларнинг экспортини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган йили Тадбиркорлар куни арафасида фабрика асосчиси Ҳусниддин Гаффаров давлатимиз раҳбарининг фармойишига биноан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА