Хитойдаги Ўзбекистон ёшлари диққатига
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги Ўзбекистон ёшларига мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги Ўзбекистон ёшларига мурожаат билан чиқди.
Маълумки, Хитойнинг Ухан шаҳрида “Коронавируси” тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда.
Tашқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Хитойдаги вазият элчихонамиз ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонамиз томонидан назоратга олингани ҳамда мазкур йўналишда узлуксиз ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Мавжуд маълумотга кўра, вазият Хитой маҳаллий ҳукумати вакиллари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитойдаги вакили Хуснулла Aсадуллаев эпидемия маркази бўлган Ухан шаҳрида таълим олаётган ёшларимиз билан ҳозирги вақтга қадар доимий алоқада бўлиб турибди.
Мазкур ҳолат юзасидан саволлар бўлса, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг +99899 345 55 59 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.