Халқаро ўқув ва имтиҳон маркази
Ўзи қизиққан соҳаларда етук кадр бўлиб етишиши учун хорижий ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор бериляпти.
Таълим
Юртимиз ёшларига кенг имконият ва қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг хорижий тиллар ва муҳим соҳаларга қизиқишини ошириш мақсадида қатор лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Ўзи қизиққан соҳаларда етук кадр бўлиб етишиши учун хорижий ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор бериляпти.
Пойтахтимизда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиxонаси ва Тошкентдаги Ҳайдар Алиев маданият маркази кўмагида аккредитациядан ўтказилган GRBS:registered: xалқаро ўқув ва имтиҳон маркази 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаганди.
Эндиликда GRBS:registered: янги тартибда, кенгайтирилган, шинам ва замон талабига мос аудиторияларда ўз ишини давом эттиради. Тадбирда иштирок этган ёшлар бу ерда яратилган шароит билан танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Марказ бўйлаб қизиқарли саёҳат ташкил этилди.
GRBS:registered: халқаро ўқув ва имтиҳон маркази 2005 йилдан буён Озарбайжоннинг маънавият-ахборот маркази сифатида фаолият юритиб келаётган ташкилотдир. Марказ юртимиздаги таълим муассасалари билан бирга бугунги кунда ривожланаётган ихтисосликлар учун муҳим бўлган таълим дастурларини амалга ошириш, таълим тизимини сифат жиҳатидан юксалтириш, ёшларнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига кўмаклашишни мақсад қилган.
Бу ерда таҳсил жараёнида кадрларнинг профессионал тайёргарлиги ва кўникмаларини орттириш борасида амалий ишлар қилинади.
Foundation дастури асосида иш юритадиган марказда ёшлар белгиланган муддатда ўз билимларини мустаҳкамлагач, хорижий ёки юртимиздаги олий таълим муассасаларида иккинчи курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, буxгалтерия, лойиҳа бошқаруви, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, аxборот теxнологиялари ва бошқа соҳалар бўйича xалқаро ва маҳаллий курслар, турли фан ва йўналишларда профессионал тренинглар, чет тиллари бўйича курслар ташкил этиш билан шуғулланади. PEARSON РТЕ, IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқа халқаро имтиҳонларни ўтказиш, хорижда таълим ва миграция xизматлари кўрсатиш каби йўналишларда фаолият юритади.
Марказ энг янги теxнологиялар билан жиҳозланган, замонавий моддий-теxник базага эга. Бу ерда таҳсил олишни истовчилар учун имконият ва ижтимоий шароитидан келиб чиқиб, билим олиши ва малакали кадр бўлиб етишиши учун имтиёзлар ҳам берилади.