Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси
Мутахассислар қандай фикрда? Бизни кузатишда давом этинг.
Сессияда спикерлар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этмоқда.
Спикерлар куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан амалга ошириладиган ишлар, “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати нима мақсадида ташкил этилганига жавоб бермоқда. Шунингдек, пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистонда иқтисодий вазият қандайлиги ҳам муҳокама қилинмоқда.
Мутахассислар қандай фикрда? Бизни кузатишда давом этинг.