Хўжалик қошида кичик корхона
Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Жонобод чорваси” фермер хўжалигининг 18,9 гектар ер майдонида ғалла ва чорвабоп озуқа экинлари етиштирилади.
Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Жонобод чорваси” фермер хўжалигининг 18,9 гектар ер майдонида ғалла ва чорвабоп озуқа экинлари етиштирилади.Хўжаликда 100 дан зиёд қорамол парваришланмоқда. 30 бош соғин сигирнинг сути хўжалик қошидаги корхонада қайта ишланмоқда. 10 нафар йигит-қиз меҳнат қилаётган корхонада тайёрланаётган қатиқ, творог, сметана, қаймоқ каби сут маҳсулотлари ички бозорда харидоргир.