Кенг имконият — ривожланиш омили
Самарқанд шаҳридаги “Сабина С” хусусий корхонаси раҳбари Содиқ Абдусаматов юртимизда тадбиркорлик учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантираётган ишбилармонлардан.
Самарқанд шаҳридаги “Сабина С” хусусий корхонаси раҳбари Содиқ Абдусаматов юртимизда тадбиркорлик учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантираётган ишбилармонлардан.Дастлаб уй-рўзғор мебеллари ишлаб чиқарган тадбиркор ушбу маҳсулотлар турини янада кенгайтириш баробарида эшик тайёрлашни ҳам йўлга қўйди.
— Фаолиятимизни кенгайтиришда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва қулайликлар айни муддао бўлмоқда, - дейди Содиқ Абдусаматов. — Хориждан замонавий мебелсозлик ускуналари келтирдик ва уларга касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини жалб қилдик. Натижа биз кутганимиздан ҳам зиёда бўлди. Ёшлар илғор технологияларни тез ўзлаштирди. Маҳсулотларимизга бозорда талаб йил сайин ортмоқда. Йил охирига қадар ойна ишлаб чиқариш цехини ҳам ташкил этиш учун амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилган.
Корхонада меҳнат қилаётган 40 дан ортиқ ишчининг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир.