Келажак сари илдам қадам: Geely технологик инновациялари “Пекин Авто 2026” кўргазмасида асосий диққат марказида
24 апрелдан 3 майга қадар бўлиб ўтаётган “Пекин Авто Кўргазмаси 2026” автомобил саноатининг энг муҳим тадбирларидан бирига айланди. Бу йилги кўргазмада 1,000 дан ортиқ компаниялар 1,451 та автомобил билан иштирок этмоқда. Унда 181 та жаҳон премьераси намойиш этилди, шу вақтга қадар кўргазма 1 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилди.
Geely Auto Group ушбу кўргазмада ўзининг учта бренди — Geely, ZEEKR ва Lynk & Co орқали кенг технологик маҳсулот экотизимини намойиш этди. Кўргазманинг асосий тақдимотларидан бири “Galaxy Light” 2 авлод концепт автомобили бўлди. Ушбу модель Geely’нинг ақлли электрлаштириш давридаги янги дизайн қарашларини акс эттиради.

Geely шунингдек, илк бор янги энергияли off-road автомобиллари учун махсус архитектурани тақдим этди. Бу платформа AI асосидаги бошқарув, барча йўл шароитлари учун ақлли режимлар, автомобилни бир тугма орқали қийин йўл шароитидан чиқариш ва фаол кузов ҳолатини бошқариш каби имкониятларга эга. Бу инновациялар Geely’ни off-road сегментида ҳам етакчи бренд даражасига олиб чиқиши кутилмоқда.
Кўргазмада Geely i-HEV ақлли гибрид технологиясини ҳам намойиш қилди. Иккинчи авлод сунъий интеллект экотизими асосида ишлаб чиқилган ушбу тизим юқори самарадорлик, кучли динамик юриш ҳисси, хавфсизлик ва ишончлиликка йўналтирилган.
Бундан ташқари, Geely дунёдаги биринчи Robotaxi прототипини ҳам намойиш этди. Geely Robotaxi – бу шаҳарларда автоматик ҳаракатланиш технологиясини янги босқичга олиб чиқадиган биринчи прототипдир. Ушбу тўлиқ автоном транспорт воситаси сунъий интеллект ва L4 даражадаги автоном ҳайдаш технологиясини интеграция қилиш орқали шаҳарлар бўйлаб инсон иштирокисиз ҳаракатланади.

“Пекин Auto 2026”да Geely Galaxy M9, Galaxy V900, Xingyao 8, Xingyue L i-HEV, Galaxy M7 ва StarWish каби моделлар ҳам намойиш этилди. Geely янги автомобиллар даврида дизайн, хавфсизлик, энергия самарадорлиги ва янгича ҳаракатланиш тажрибасини бир экотизимда бирлаштирмоқда.

Бундан ташқари, ZEEKR бренди кўргазмада premium electric ҳаракатланиш йўналишидаги янги моделлари билан иштирок этди. Бренд янгиланган ZEEKR 009, ZEEKR 9X ва ZEEKR 8X моделларини тақдим этиб, ҳашаматли электр ва гибрид автомобиллар сегментидаги имкониятларини кўрсатди.
Lynk & Co эса ўзининг спорт характери ва электрлаштириш йўналишидаги янги қарашларини намойиш этди. Бренд Lynk & Co GT Concept спорт концепт автомобилини, шунингдек, global sport услубидаги тўлиқ электр седанлари — Lynk & Co 10+ ва Lynk & Co 10 моделларини тақдим этди. Ушбу моделлар 900V юқори кучланишли архитектура, илғор шасси технологиялари ва спорт бошқарувига йўналтирилган муҳандислик ечимлари билан ажралиб туради.

Geely Auto Group учун Auto China 2026 фақат янги автомобиллар намойиши эмас. Бу ақлли электрлаштириш, premium авто, хавфсизлик ва сунъий интеллект технологиялари ҳамда келажак ҳаракатланиш тажрибасини бирлаштирган кенг экотизим тақдимотидир. Кўргазмада Geely технологиялари халқаро ОАВ вакиллари ва автомобил блогерлари эътибор марказида бўлди. Улар Geely’нинг ақлли электрлаштириш, сунъий интеллект технологиялари, янги энергияли автомобиллар, гибрид тизимлар ва илғор хавфсизлик ечимлари бўйича ёндашувларини юқори баҳолади.
Geely технологик инновациялари барчани ҳайратда қолдиришда давом этади.
Geely’га Media саёҳат
Geely компанияси “Пекин Авто Кўргазмаси”даги иштироки билан бир қаторда ўзининг махсус media-tour ҳамда дилерлар конференциясини ҳам ташкил этди. Media-tour’га дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларидан журналистлар ва автомобил блогерлари таклиф этилди.
Media-tour иштирокчилари Geely’нинг Hangzhou ва Ningbo шаҳарларидаги заводлари ва тест марказларига эксклюзив ташриф буюришди. Ушбу ташриф давомида медиа вакиллари Geely’нинг энг янги моделларини test drive орқали синовдан ўтказишди.
Шу билан бирга автомобилларни crash test ва бошқа хавфсизлик тестларидан ўтказиш имкониятига эга бўлишди. Журналистлар ва блогерлар ўзлари учун нафақат автомобилларнинг техник имкониятларини, балки хавфсизлик тизимлари ва инновацион тест жараёнларини ҳам синаб кўришди.
Бундан ташқари, иштирокчилар Geely автомобилларининг янги гибрид технологияларини, сунъий интеллект билан бошқариладиган тизимларини ва ақлли ҳайдаш функцияларини бевосита тажрибадан ўтказишди.
Geely’нинг Ўзбекистондаги расмий офиси ва сотувдаги моделлари ҳақида батафсил маълумотларни ушбу манбалардан олишингиз мумкин:
Vebsayt: www.geelyuz.com
Call-markaz: +998 55 510 02 90
Instagram: @geelyuzbekistan
Telegram: @geelyuz_official