Кечадан бошлаб олтин нархида пасайиш қайд этилди
Ўтган ҳафта кузатилган ўсишдан кейин 16 августда олтин нархида пасайиш қайд этилди.
“Долларнинг мустаҳкамланиши ва пандемиядан кейин иқтисоднинг тикланиши кузатилмоқда. Бу жараёнда UBS Global Wealth Management молиявий холдинги таҳлилчилари инвесторларни қимматбаҳо металларга маблағ тикиш масаласини қайта ўйлаб кўришни таклиф қилади”, деб ёзади Bloomberg.
Олтин нархи унциясига 1900 доллардан 1700 долларга тушиб кетган, таҳлилчилар нарх яна пастлашини тахмин қилмоқда. Маблағ тикиш учун энг афзал металл платина бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, май ойида таҳлилчилар, аксинча, бундан буён олтин қимматлашишини башорат қилганди.