Касб-ҳунарли ёшлар – келажак бунёдкорлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мамлакатимизда ёшларнинг илм-маърифатли бўлиши билан бир қаторда замонавий касб-ҳунарларни эгаллашига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навоий вилояти Конимех туманида ҳам ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга замонавий билим ва кўникмалар бериш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Конимех тумани техникумида таълим жараёнида илғор педагогик ёндашувлар, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларидан, шунингдек, интернет тармоғи имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.
[gallery-31433]
Техникум биноси 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, муассасада 100 ўринли ётоқхона, 150 ўринли ўқув устахонаси, 60 ўринли ошхона ва 150 ўринли фаоллар зали мавжуд. Айни пайтда бу ерда 569 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 292 нафари 2026/2027 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган.
Техникумда “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Тракторчи-машинист”, “Электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш”, “Ахборот воситалари ва тармоқлари оператори”, “Кимёвий таҳлил лаборанти”, “Компьютер-инжиниринг”, “Токарлик”, “Рақамли ахборотларни қайта ишлаш” ҳамда “Металларга қайта ишлов бериш” каби йўналишларда мутахассислар тайёрланмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА