Картошка орасидаги гиёҳвандлик ўсимлиги
Сирдарё тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан «Қорадори – 2020» тезкор тадбири ўтказилди.
Сирдарё тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан «Қорадори – 2020» тезкор тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида 75 ёшли, Сирдарё туманида яшовчи фуқаро М.Мақсимов (мақоладаги географик номлар ва персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилган)нинг томорқасидаги картошка орасида парваришлаб келинаётган 290 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди. Бу маҳсулот холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, йўқ қилиш мақсадида белгиланган жойга олиб кетилди.

Кексайган чоғида, набираларига маслаҳатгўй бўлиш ўрнига энди 75 ёшли М.Мақсимов суд столида бошини эгиб ўтиришига тўғри келади.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Мақсимовга нисбатан Сирдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.