Картинг: Ўзбекистон очиқ турнирининг совриндорлари аниқланди
Пойтахтимиздаги “Роҳат” картинг спорт турига ихтисослашган майдонда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан картинг бўйича Ўзбекистон очиқ турнирининг III босқич мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан 60 нафардан зиёд спортчи “Микро”, “Мини”, “Супер мини”, “125 КАДEТ”, “КЗ”, “КФ-ОК”, “Патриот” (Т4) ва “Патриот” йўналишларида рақобатлашди.

Мусобақа натижаларига кўра, “Мини” гуруҳида Кирилл Конъюхов (Тошкент), “Микро”да Муҳаммадамин Азизов (Тошкент), “125 КАДEТ”да Даниил Шевсов (Тошкент), “Супер мини”да Матвей Мочалкин (Сирдарё вилояти), “КФ-ОК”да Артём Ушека (Тошкент вилояти), “КЗ”да Айдер Ҳайдаров (Тошкент вилояти), “Патриот” (Т4)да Даниил Алимов (Тошкент), “Патриот” йўналишида Жобир Раҳматуллаев (Наманган вилояти) биринчи ўринни эгаллади.

Жамоавий ҳисобда пойтахтлик картингчилар биринчи, Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, Наманган вилояти вакиллари учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т. Рўзиев, ЎзА