Каратэчиларимиз “Uzbekistan open” турнирида 128 та медалга эга чиқди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўтказилган “Uzbekistan open” халқаро мусобақасида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.
Мукофот жамғармаси 10 минг 400 АҚШ долларидан иборат халқаро турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон давлатларининг 450 нафардан зиёд спортчилари ката ва кумитэ йўналишларидаги баҳсларда ўз омадларини синовдан ўтказишди.
Турли ёш тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 34 та олтин, 40 та кумуш ва 54 та бронза медалларини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Эътиборли жиҳати, “Uzbekistan open” мусобақалари терма жамоамиз мураббийлар штаби учун жорий йил Японияда ташкил этиладиган ёзги Осиё ўйинлари олдидан асосий ва захира спортчиларини шакллантириб олиш имкониятини тақдим этгани билан аҳамиятли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА