“Karate Premium Cup – 2026” мингдан зиёд спортчини бирлаштирди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида карате бўйича “Karate Premium Cup – 2026” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимиз, шунингдек, Туркманистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган мингдан зиёд спортчилар турли ёш тоифаларида ўзаро куч синашди. Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва ғалабага бўлган интилишини намойиш этди.
Мазкур халқаро мусобақа ёш спортчиларнинг тажриба орттириши, маҳоратини ошириши, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, каратени янада оммалаштиришга хизмат қилди.
[gallery-32351]
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Умид ОБИДЖОНОВ (сурат), ЎзА