Карантин ҳудудидаги чиқиндилар қандай йўқ қилинади?
Мамлакатимизда коронавирус сабаб карантинга олинган ҳудудларда тўпланаётган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, хавфсиз йўқ қилиш чора-тадбирларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус сабаб карантинга олинган ҳудудларда тўпланаётган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, хавфсиз йўқ қилиш чора-тадбирларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Навоий вилоятида ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, ташкилотнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан карантинга олинган аҳоли ҳудудида, тиббиёт муассасаларида йиғилаётган маиший чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУКнинг махсус техникалари орқали олиб чиқиб кетилмоқда.
Бу чиқиндиларни тегишли тартибда ёқиш чораларини кўриш бўйича вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК туман ва шаҳар филиалларининг махсус техникалари ҳамда 12 ишчи жалб этилган. Улар махсус ҳимоя кийими билан таъминланган, барча хавфсизлик чоралари кўрилган.
Карантин ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётган чиқиндилар ҳимояланган техникаларда алоҳида хандакларга тўкилиб, ёқилмоқда, ҳосил бўлган кул ва ён-атрофга зарарсизлантирувчи махсус суюқлик сепилиб, сўнгра кўмиб ташланмоқда.