Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни капитал бозорини янада ривожлантириш ҳамда банк соҳасида халқаро стандартларни жорий этишни жадаллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Бугунги кунда муомаладаги қимматли қоғозларнинг бозор қиймати 275 триллион сўмни ташкил этиб, биржада эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажми 4 триллион сўмга етди, бозорда 717 та эмитент ва 77 та профессионал иштирокчи фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, капитал бозорининг капиталлашув ҳажми ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20 фоизни ташкил этиб, жаҳон кўрсаткичларидан анча паст экани, мазкур соҳада ҳали катта салоҳият мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш – “дуал листинг” амалиётига рухсат бериш, шунингдек, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.

Тақдимотда “тартибга солиш қумдони” ҳуқуқий режимини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу механизм доирасида қумдон шартларини нафақат норезидентлар, балки резидентлар учун ҳам татбиқ этиш, хорижий инвесторлар учун муддатсиз амал қилишини белгилаш, шунингдек, чет эл компанияларининг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар билан савдо қилишга рухсат бериш таклиф қилинди. Бу хорижий қимматли қоғозларнинг норасмий савдосини қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Маҳаллий инвесторларни капитал бозорига фаол жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бунда маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан туриб валюта маблағларини жалб қилиш имкониятлари яратилиши қайд этилди.

Шунингдек, эмитентларга ўз капитали ҳажмидан ортиқ, таъминотсиз облигациялар чиқариш имкониятини яратиш орқали облигациялар бозорини кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Капитал бозорида назорат ва тартибга солиш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Миллий қонунчиликни Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти талабларига мослаштириш, регулятор ваколатларини кучайтириш, шунингдек, профессионал иштирокчиларнинг устав капиталига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич ошириш режалари тақдимот қилинди.

Банк соҳасидаги ислоҳотлар доирасида сўнгги етти йилда тижорат банкларининг активлари 5,3 баробар ўсиб, 877 триллион сўмдан ошгани, банкларнинг сони 35 тага етиб, 2017 йилдан бери 3 та хорижий банк Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйгани таъкидланди.

Мамлакатимиз илк бор Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастурида иштирок этди, унда банк назорати, рискларни бошқариш, тўлов тизимлари, макропруденциал сиёсат ва инқирозларни бошқариш каби йўналишлар баҳоланди.

Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, келгуси йилда Ўзбекистон молия секторини Базель қўмитасининг Самарали банк назорати бўйича 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш белгиланган. Бу мақсадда барча тижорат банкларида молиявий ҳисоботларни тўлиқ халқаро стандартлар асосида юритиш, Базель III стандартларини жорий қилиш, Ҳукумат ва Марказий банк иштирокида Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этиш вазифалари белгиланди.

Давлатимиз раҳбари капитал бозори ҳамда банк соҳасидаги ислоҳотлар иқтисодиётни барқарор молиялаштириш, хусусий сектор улушини ошириш ва халқаро инвестицияларни фаол жалб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, белгиланган вазифалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Капитал бозорини янада ривожлантириш ҳамда банк секторига халқаро стандартларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди