Камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
– Янги даврда замонавий уй-жойга эга бўлган 650 мингдан зиёд оиланинг қувончини сўз билан таърифлаб бўладими,– деди давлатимиз раҳбари.
Минглаб маҳаллаларимизга Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб бораётгани таъкидланди.
Камбағаллик масаласи очиқ тан олиниб, уни кескин қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон тажрибаси яратилди.
Эҳтиёжманд оилаларнинг даромади, касби, саломатлиги, фарзандларининг таълим олиши ва яшаш шароитини яхшилаш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Изчил саъй-ҳаракатлар туфайли камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширилди.
Ушбу рақамлар замирида рўзғорига барака кириб, турмуш сифати яхшиланган 10 миллион инсоннинг қувончи ва шукроналик туйғулари мужассам экани қайд этилди.
ЎзА