Камалова Ирода Иброхимовнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Устки кийимлар учун мўлжалланган икки қатламли трикотаж тўқималарини маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида
Камалова Ирода Иброхимовнанинг 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича, “Устки кийимлар учун мўлжалланган икки қатламли трикотаж тўқималарини маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг ҳимояси Наманган давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.15.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 май куни соат 13:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 160103, Наманган шаҳри, Гулобод МФЙ, Жанубий айланма йўли кўчаси, 17-уй.
Тел./факс: (+998) 69 234-14-85