“Камалак юлдузлари” истеъдодларни жамлади
Фарғона шаҳрида “Камалак юлдузлари“ болалар ижодиёт фестивалининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳрида “Камалак юлдузлари“ болалар ижодиёт фестивалининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, улар истеъдодини юзага чиқариш, навқирон авлоднинг она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадларни ўз олдига қўйган анъанавий тадбирнинг шаҳар ва туман босқичларида 7 минг 298 дан зиёд ўғил-қиз иштирок этди. Улардан 700 нафари фестивалнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Истеъдодли ўғил-қизлар жами олти йўналиш бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказишди.

– Фарғона санъаткорлар маскани сифатида ҳам машҳур, – деди Марғилон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мубина Пўлатова. – Албатта, уларга муносиб бўлиб, ўзбек санъатини дунёга танитиш биз, ёшларнинг асосий мақсадимиз. Мен миллий қўшиқлар ижросига қизиқаман, шу йўналишда устозлардан таҳсил олаяпман. Бугунги тадбирда ҳам ана шу йўналишдаги номинацияда ғолиб бўлдим.
Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида бўлиб ўтган тадбирда энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов ғолиблари ва вилоятдаги таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт уюштирилди.