Каипбергенова Гулжамила Расбергеновнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Минерал тузлар тўпланишига қарши олтингугуртли ингибиторлар синтези ва технологияси» мавзусида
Каипбергенова Гулжамила Расбергеновна «Минерал тузлар тўпланишига қарши олтингугуртли ингибиторлар синтези ва технологияси» мавзусидаги 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг ҳимояси Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021-йил 24-ноябрь куни соат 1100 даги мажлисида бўлиб ўтади.
(Манзил: 100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 32-уй. Тошкент кимё-технология институти Маъмурий биноси, 2-қават, анжуманлар зали).
Тел.: (99871) 244-79-20,
факс: (99871) 244-79-17;
e-mail: tkti_info@edu.uz
***
Эслатма: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади. Айни пайтда ҳар битта эълон учун белгиланган тўлов — 162.000 сўм.