Кўргазмада “Жонли чизиқлар”
ФОТОРЕПОРТАЖ. Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида бир гуруҳ қорақалпоқ рассомларининг ижодий ишларидан иборат “Жонли чизиқлар” номли бадиий кўргазма ташкил қилинди.
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида бир гуруҳ қорақалпоқ рассомларининг ижодий ишларидан иборат “Жонли чизиқлар” номли бадиий кўргазма ташкил қилинди. Унда 22 ижодкорнинг 160 дан ортиқ набросок асарлари ўрин олган.
Набросок— бу тасвирий санъатнинг графика тури бўлиб, қоғозга қора қалам, кўмир ёки сангина билан қисқа муддатда чизилади. Ҳар қандай рассом маълум бир композицияни яратишдан олдин, албатта, набросоклар устида иш олиб боради. Бу жараён картиналар ёки бошқа турдаги асарларни яратишдаги энг дастлабки босқич, бошқача айтганда, ижодий ғояларни чизиқлар орқали тасвирлаш деб аталади.
Кўргазмада таниқли қорақалпоқ рассомлардан Ж.Изентаев, А.Утегенов, Ж.Лепесов, С.Байбосинов, Б.Айтмуратов, А.Ражапов, П.Хожамтова, шунингдек, ёш ижодкорлардан Т.Сулаймонов, Б.Серекеев, Т.Шердаметов, А. Жаксибоев, Г.Губенова, Р.Уразимбетов томонидан ишланган набросоклар намойиш этилмоқда.