Журналистлар учун семинар
Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида “Гендер ва биноларнинг энергия самарадорлиги – яшил иқтисодий ривожланишнинг гарови” мавзусида семинар -тренинглар ташкил этилмоқда.
Бухорода ўтказилган тадбирда лойиҳанинг мақсади ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Лойиҳа доирасида журналистлар учун семинарлар ўтказилмоқда. Шунингдек, журналист ва блогерлар ўртасида ОАВда “Гендер ва биноларнинг энергия самарадорлиги яшил иқтисодий ривожланишнинг гарови” мавзусида ёзилган журналистик материаллар учун танлов эълон қилинади. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ОАВда, ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган фаол журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилади ва 3 та ғолиб аниқланади.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА