Журналистлар учун пресс- тур
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК томонидан журналистлар учун пресс- тур ташкил этилди.
Пресс- тур доирасида бевосита “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДКда кўргазмали намойиш ҳамда “Ўзбек-Турк тест маркази” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдик.
Президентимизнинг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, тизимни тубдан ислоҳ қилиш ва соҳани ривожлантиришга оид вазифалар белгиланган бўлиб, “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДКга ҳам бир қатор йўналишларда ислоҳотларни амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Таъкидлаш жоиз, “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган хисобланиб, ISO/IEC 17011:2017 талабларига мувофиқ фаолият олиб боради. Аккредитация бўйича ишлар мажмуи фаолиятнинг асосий йўналиши хисобланиб, унга дастлабки аккредитация, даврий баҳо (инспекция назорати), такрорий аккредитация, акрредитация соҳасини кенгайтириш ва/ёки қисқартириш каби ишлар киради. “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК мувофиқликни баҳолаш органларининг ваколатларини қуйидаги стандарт талабларига мувофиқ аккредитация қилади:
Синов ва калибрлаш лабораторияларини – ISO/IEC 17025:2017, тиббий лабораторияларни – ISO 15189:2012, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органларини – ISO/IEC 17065:2012, Ходимларни сертификатлаштириш органларини – ISO/IEC 17024:2012, Инспекция органларини – ISO/IEC 17020:2012, малакани текшириш провайдерларини – ISO/IEC 17043:2010, менежмент тизимларини сертификатлаштириш органларини – ISO/IEC 17021-1:2015 стандартлари орқали.
Пресс- тур давомида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК ходимлари юқоридаги ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот беришди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тизимда фармон ва қарор ижроси юзасидан ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида “хабардор қилиш” вазифаси бўйича 4та синов лабораторияси ва 2та сертификатлаш органи Марказни хабардор қилиши учун имконият яратилади, – дейди “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК директори А.Закиров. – “Мажбурий аттестацияни бекор қилиш бўйича” 596 нафар эксперт-аудитор ва 6152 нафар сертификатланган ходим учун мажбурий сертификатлаштириш талаби бекор қилинади. Мувофиқликни баҳолашдаги ташқи кўрикни ўтказиш учун аккредитация олиш талаби бекор қилиниши натижасида эса 268та лабораторияда 52тадан кўрсаткич қисқартирилади. Бу эса аккредитация олиш учун сарфланадиган маблағ иқтисод қилиниб, 1,26 млрд сўм лаборатория ихтиёрида қолишига замин яратади. Монополияга чек қўйилиши натижасида эса туризм, уруғчилик, экология ва дори воситалари йўналишларида ўзаро тенг шароитдаги рақобат платформаси яратилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, йилнинг бошидан буён Марказ томонидан 120та буюртма кўриб чиқилган, 32та мувофиқликни баҳолаш органи аккредитациядан ўтган.
[gallery-3603]
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА