Журналистика жамиятда ижтимоий фикрни шакллантиради
Фарғонадаги “Афросиёб” тантаналар саройи бу гал яна журналистлар билан гавжум бўлди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бу ерга меҳнат фахрийлари, ёш журналистлар, вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилдилар.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов тадбир қатнашчиларини қутлар экан, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг уларга юборган табрикномасини ўқиб эшиттирди.
Журналистика – касб эмас, қисматдир, дедилар табрик учун сўзга чиққанлар. Бугун вилоятда Хадичахон Каримова, Дурдона Ғаффорова, Зилола Расулова, Аҳрор Зиёдов, Аҳрор Ўтанбоев, Шуҳрат Эсанов каби журналистикани қисматим деб билгувчи ижодкорлар фаолият юритмоқда. Улар тезкор, холис ва адолатли ахборотлари билан эл-юрт эҳтиромини қозондилар. Тадбир давомида уларнинг барчаси вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда мукофотлари билан тақдирландилар.
[gallery-30070]
– Ўзбекистон Президенти томонидан журналистларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирамиз, – дейишди тантана қатнашчилари. – Бор илм ва кучимизни Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни тарғиб қилишга сарфлаймиз.
Байрам байрамдек бўлди. Таниқли санъаткорлар журналистлар анжуманига файз киритдилар. Куйлар қўшиқларга уланди.
Эртага ва ундан кейин матбуот байрамлари шаҳар-туман ва ижодий жамоаларда давом этади.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/3w5HkGhtQIA" title="Jamiyat siyosatini yurituvchi kuchlardan biri - jurnalistika" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА