ЖСТга аъзо бўлиш: эришилган натижалар ва устувор вазифалар сарҳисоб қилинди
Тошкентда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнининг жорий ҳолати ва навбатдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳ раиси, элчи Сунг-Ё Чой, ЖСТ Котибиятининг Аъзолик бўлинмаси директори Майка Ошикава ҳамда тегишли давлат идоралари вакиллари иштирок этди. Унда мамлакатимизнинг ташкилотга аъзо бўлиши доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, музокараларда эришилган натижалар ва келгусидаги муҳим вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Қайд этилганидек, 2026 йилда Ишчи гуруҳнинг 12- ва 13-йиғилишлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар доирасида аъзо давлатлар томонидан берилган 400 дан ортиқ саволларга жавоблар ҳамда 30 дан зиёд тегишли ҳужжат тақдим этилди. Шунингдек, товарлар ва хизматлар бозорларига кириш бўйича икки томонлама музокараларда сезиларли натижаларга эришилди.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ташқи савдо имкониятларини кенгайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ҳамда мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА