Жўқорғи Кенгес раиси тадбиркорлар билан учрашди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Кегейли ва Чимбой туманларидаги янги лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.
Кегейли туманида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес раиси дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини, улар асосида яратилган шароитлар ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ўз бизнесини ташкил этиб, янги лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан банк кредитлари, лойиҳаларни молиялаштириш, кадастр ҳужжатларини ишлаб бериш каби долзарб масалалар кўтарилди. Улар томонидан билдирилган ҳар бир масала белгилаб олинди.
Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан кўмаклашиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири