Жиззахда кучли шамол оқибатлари бартараф этилди
Жорий йилнинг 1 июнь куни Жиззах вилоятининг бир қатор шаҳар ва туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 20-23 м/с тезликда кучли шамол эсиши натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етди.
Кучли шамол натижасида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги томёпмаси қулаб тушди. Натижада, шу уй олдида бўлган “Lacetti” ва “Cobalt” русумли автомобилларга техник зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
[gallery-2656]
Айни пайтда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника ва 16 нафар қутқарувчи жалб этилиб, ҳодиса оқибатларини тўлиқ бартараф этиш ишлари якунига етказилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА