Жиззах вилоятида ҳам овоз бериш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округи таркибида жами 522 та референдум участкаси мавжуд бўлиб, бугун ўтаётган сиёсий жараёнда рўйхатга олинган 785 минг 494 нафар умумий овоз берувчиларнинг асосий қисми бунги референдум жараёнларида фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиши кутилмоқда.
[gallery-11646]
– 4-Жиззах округи турли сабабларга кўра бугун референдум куни яшаш манзилида бўлолмайдиган 6 минг 524 нафар фуқаромиз муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этган ва участка комиссияси аъзолари овоз берган ҳар бир фуқарони СЖБАТдаги овоз берувчи фуқаролар рўйхатида муддатидан олдин овоз берган фуқаро сифатида белгилаб борган, – дейди 4-Жиззах округи комиссияси раиси Шавкат Шарипов. – Шунингдек, 18-30 ёшдаги 256 минг 255 нафар овоз берувчи ёшларимиз рўйхатга олинган.
Барча 522 та референдум участкаларида фуқароларимизнинг эмин-эркин овоз бериши учун барча шароитлар яратилган.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА