Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 11 апрель куни “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилган эди.
Мазкур видеоселектор давомида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож, ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига зарурати бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммолар ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фориш тумани ҳокими Икром Матиев тумандаги ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди. Унда ёшлар томонидан айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокими томонидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
***
Дўстлик шаҳарчасидаги “Маданият саройи”да Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни қийнаётган муаммоларига қулоқ тутилди. Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича алоҳида-алоҳида қайд этиб борилди. Учрашувда ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз суҳбатлашилиб, мурожаатчи ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар имкон қадар жойида ижобий ҳал этилди, бартараф этилиши вақт талаб қилган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
***
Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов бошчилигида Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари билан биргаликда тумандаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ёшларнинг муаммолари ўрганилди. Таклифлари эшитилиб, ишга жойлаштириш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
***
Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Раҳманов жорий йилнинг 11 апрель куни Юртбошимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан туманнинг 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.

Ушбу учрашув давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан кўтарилган мурожаатлар тингланиб, айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокими томонидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди
***
Президентимиз томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадидаги видеоселектор йиғилишида барча раҳбарларга юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаев ҳам тумандаги ўзига бириктирилган ҳудуд ёшлар билан учрашди.


Учрашувда ёшлар томонидан кўтарилган иш билан таъминлаш, банк кредит маблағлари ажратиш, ижтимоий ёрдам ва бошқа шу каби бахмаллик ёшлар томонидан кўтирилган муаммоларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар бериб, назоратини туман ҳокими ўз зиммасига олди.
***
Президентимизнинг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жиноятчиликни олдини олишга масъул бўлган субъектлар жамланиб, йўриқномалар берилди.

Мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилишда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов, туман прокурори Хайрулла Газиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Рустам Умматқуловлар иштирок этиб, Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги юқорида номи зикр этилган фармонининг мазмун ва моҳиятига бағишланган йиғилишларни барча маҳаллаларда профилактика тадбирлари доирасида ўтказиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА