Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирининг илк турида ғалабага эришди
Кипрда Халқаро шахмат федерацияси томонидан ўтказилаётган Номзодлар турнирининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун ўтказилаётган дастлабки тур мусобақасида Синдоров қора доналарда россиялик Андрей Есипенко билан куч синашди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этди.
Эртага Синдоров Номзодлар турнирининг 2-турида оқ доналарда германиялик Маттиас Блюбаум билан куч синашади.
Т.Рўзиев, ЎзА