“Жасорат учқунлари” мусобақаси Навоий вилояти босқичи ғолиблари аниқланди
Навоий вилоятида “Жасорат мактаби” ўқувчи-ёшлари ўртасида “Мардлик, билим ва садоқат” шиори остида ўтказилаётган “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа илк бор ўтказилиши билан аҳамиятли бўлиб, унда жорий ўқув йилидан фаолият бошлаган 11 та “Жасорат синфлари” ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди.

Беллашувлар низом талабларига мувофиқ саф тайёргарлиги, тиббий тайёргарлик, робототехника, ҳуқуқий саводхонлик ва миллий спорт ўйинлари йўналишлари бўйича баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навбаҳор туманидаги 34-мактабнинг “Темурийлар” жамоаси эгаллаб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А. Бўриев, ЎзА