"Жар”да ғолиблар аниқланди
Хабар берганимиздек, 25-26 август кунлари пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасида самбо бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда спорт клубларидан 100 нафарга яқин самбочи иштирок этган мусобақада 7 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар сараланди.
Муросасиз ва шиддатли беллашувлар натижасига кўра, фарғоналик Лутфилло Сайдаматов(58), тошкентлик Муҳиддин Тиловов(64), қорақалпоғистонлик Курмангази Куандиков(71), пойтахтлик Муроджон Йўлдошев(79), навоийлик Ихтиёр Эшмуродов(88), Элбек Мусаев(98) ва пойтахтлик Ҳусниддин Эшмирзаев(+98) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳамда Туризм ва спорт вазирликлари томонидан муносиб тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромов, туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Осиё самбо уюшмаси раиси Аламжон Муллаев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди.
Т. Рўзиев,
ЎзА