“Жануб гавҳари”да мароқли ҳордиқ
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларидан бири бўлган Узун туманида жойлашган “Жануб гавҳари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий мавсумнинг илк босқичида 200 нафардан ортиқ ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.
Болаларнинг ёзги таътилни унутилмас таассуротларга бой ўтказиши учун ушбу масканда барча шарт-шароит яратилган. Белгиланган дастур асосида турли танлов ва мусобақалар уюштириш орқали уларнинг истеъдод ва қобилиятини намоён этишига имконият яратилмоқда.
[gallery-17865]
Куни кеча оромгоҳда Миллий гвардия ходимлари томонидан ватанпарварлик мавзуида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол, футбол, камондан отиш бўйича мусобақалар ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз баҳслар якунида ғолиб болалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА