Жамият тараққиётини таъминлашда миллий ғоя ва ижтимоий масъулиятнинг аҳамияти
Акмалхон Ахатжонович САЙИТХОНОВ доцент в.б. фалсафа фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбкистон
Аннотация
Ушбу мақолада жамият тараққиётини таъминлашда миллий ғоя ва ижтимоий масъулиятнинг ўрни ҳамда аҳамияти таҳлил қилинган. Миллий ғоянинг жамиятни бирлаштирувчи ва тараққиётга йўналтирувчи омил сифатидаги хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, ижтимоий масъулиятнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш, шахснинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва барқарор тараққиётни таъминлашдаги аҳамияти илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган.
Таянч сўзлар: миллий ғоя, ижтимоий масъулият, жамият тараққиёти, фуқаролик жамияти, маънавият, миллий қадриятлар, тараққиёт стратегияси.