Жаҳоннинг номдор полвонлари Сирдарёда беллашмоқда
Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли, бел олиш ва уч кураш миллий ассоциацияси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан спортнинг бел олиш ва уч кураш тури бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Жаҳон чемпионати доирасида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда жаҳон чемпионатига ташриф буюрган Руминия, Болгария, Россия, Молдовия,Грузия, Озарбайжон ва қўшни Қозоғистон,Тожикистон,Қирғизистон ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг делегация раҳбарлари иштирок этиб, журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.


Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати олдидан бел олиш ва уч кураш спорт тури бўйича халкаро конгресси бўлиб ўтди. Ушбу конгрессда Халқаро белбогли, бел олиш ва уч кураш ассоциацияси тузилди. Халкаро ташкилотнинг раиси этиб Норкул Юсупов сайланди.


Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқдв.
Т. Рўзиев.
ЎзА мухбири