Жаҳон савдо ташкилоти сари яна бир қадам
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида божхона йиғимлари ставкаларини ушбу ташкилот қоида ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида:
товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан харакатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;
товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
ЎзА