Жаҳон кубогида йигитлар баҳси бошланди
Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” ва “Ёшлик” залларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги давом этмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 16 та давлатидан 200 нафарга яқин моҳир қиличбозлар иштирок этмоқда. Бугун, 16 ноябрь куни йигитлар орасида яккалик беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур йўналишда мамлакатимизнинг 18 нафар қиличбози ғолиблик учун курашяпти.
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда миллий терма жамоамиз аъзоси Эррера Лара Луиса Фернанда мусобақанинг олтин медалини қўлга киритиб, мусобақа ғолиби бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА