Жаҳон чемпионатининг илк кунида қандай натижалар қайд этилди?
Қатар мамлакати мезбонлик қилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк кунида "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида 1-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Унда Жанубий Африка 3:1 ҳисобида Боливияни таслим этган бўлса, Коста-Рика ва БАА термалари баҳси 1:1 ҳисобида якунланди. Шунингдек, Сенегал – Хорватия 0:0, Япония – Марокаш 2:0, Янги Каледония – Португалия 1:6, Аргентина – Бельгия 3:2, Қатар – Италия 0:1, Тунис – Фижи 6:0 ҳисоблари қайд этилди.

Бугун, 4 ноябрь куни “F”, “H”, “G”, “E” гуруҳларидан ўрин олган жамоалар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдaги илк баҳсини 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА