Жаҳон чемпионатида самбочиларимиз икки бронза медалга эга чиқди
Самбочиларимизнинг бугунга келиб қўлга киритган медаллари сони 2 тадан кумуш ва бронзага етди.
Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари -58 кг. вазн тоифасида Мунис Бахтиёров, -88 кг. вазнда эса Содиқ Бўронбоев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, чемпонатнинг илк кунида 64 килограмм вазн тоифасида Соҳибжон Нугманов бронза медалини қўлга киритган бўлса, -98 килограмм вазнда Шоҳжаҳон Аҳмаджонов кумуш медаль билан тақдирланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА