Жаҳолатга қарши –маърифат билан
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, бугун миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизнинг бебаҳо меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, Янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш, жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир.

Шу мақсадда, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда миллатлараро муносабатлар ва дин соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қанча қонун ҳужжатлари ва қарорлар қабул қилинди.

Тадбир давомида диний эркинлик, диний эътиқод мавзусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Талабаларга диний эркинликнинг нима экани, унинг мазмун-моҳияти, диний эътиқоднинг аҳамияти ҳамда инсоннинг динга бўлган муносабатини белгилашда қўлланиладиган тушунчалар ҳақида гапириб ўтилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА